Рожер Федерер иккинчи маротаба Уимблдонда 26 та сетни қаторасига ютиб олди

Лондон шаҳрида ўтаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг иккинчи даврасида швейцариялик Рожер Федерер зафар қучди.
 
Рожер ушбу босқичда словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шундай қилиб, швецариялик теннисчи фаолиятида иккинчи маротаба Уимблдон баҳсларида қаторасига 26та сетни ютиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!