"Ролан Гаррос" якунига кўра, уч теннисчи дунёнинг биринчи ракеткасига айланиши мумкин

Франция очиқ чемпионатининг якунига кўра, WTA рейтингида уч нафар теннсчи - Симона Халеп, Каролина Возняцки ва Гарбин Мугуруса биринчи поғонага кўтарилиши мумкин.

Симона агарда мусобақада ғолиб бўлса, ёки камида ярим финалга қадар ўтадиган ўйинларда ғолиб чиқса, ўзнинг биринчи поғонасини мустаҳкамлайди. Агарда Каролина чорак финалга чиқса, унда Халеп финалга чиқиши шарт. Возняцки "Катта дубулға" турнирининг бош совринини қўлга киритса дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланади.

Гарбин эса камида ярим финалга чиқиши керак. Лекин Возняцки яна бир маротаба ғалаба қозона олса Мугуруса ҳам финалга чиқиши керак бўлади. Шунингдек испаниялик теннисчи мусобақа ғолибига айланса, Каролина финалга чиқа олмаса, жадвалнинг энг юқори поғонасига чиқиб оладм.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!