Юлия Гёргес: Афсуски, Римга бормайман

Германиялик теннисчи Юлия Гёргес "Internazionali BNL d'Italia" турнирида иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берди.

"Афсуски, Римга бора олмайман. Мен ҳозирда бор эътиборимни тезроқ ўзимга келишга ва қайта тикланишга қаратмоқдаман", – дейди Гёргес.

Эслатиб ўтамиз, Юлия Мадрид шаҳрида ўтган турнирнинг учинчи даврасида мағлубиятга учраган эди. Римдаги турнирга нега бормаётгани ҳақида Гёргес ҳеч қандай аниқ маълумот бермаган.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!