Россиялик Дарья Касаткина ва Елена Веснина "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2018" турнирининг чорак финалида ўзаро куч синашди.

Мазкур учрашувнинг биринчи сетида Дарья тай-брекда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда бор йўғи битта геймни Еленага ютқазиб қўйди. Шу тариқа ўзаро ўйинлардаги ҳисобни Касаткина тенглаштирди. Ҳисоб - 1:1.

Энди Дарья Касаткина ярим финалда испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқади. Мусобақа якунида Дарья камида WTA рейтингининг 22-поғонасидан жой олади. Бунинг натжасида эса у ўзининг шахсий рекордини янгилайди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98