Денис Истомин ўйнайдиган турнирда Миша Зверев нима қилиб қўйди?

Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган соврин жамғармаси 528.910  АҚШ доллари бўлган “АTP Brisbane International – 2018” турнирида дастлабки ғолиблар номи маълум бўлди.

Унда украиналик Александр Долгополов ва аргентиналик Диего Себастьян ўзаро рақобатлашди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда Александр  6:4,7:6 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, германиялик Миша Зверев мезбон теннисчиси Жон-Патрик Смитни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, биринчи даврада Алекс де Минаур (Австралия), Райан Харрисон (АҚШ), Орасио Себальос (Аргентина), Мэтью Эбден (Австралия) каби маҳоратли теннисчилар ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, эртага мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи даврага йўл олиш учун Дамир Жумхур (Босния ва Герцеговина)га қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!