«Андижон» ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Бугун бўстон даҳасидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида "Андижон" клуби «ЎзДонгЖу» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда Усмон Тошев бошқарувидаги "Андижон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўйинда Фарруҳ Бекмуродов ҳамда Собир Ҳамидов (пенальтидан) гол урган бўлишса, «бўёқчилар» сафидан Сирожиддин Еттибоев тўп киритди.
«Андижон» таркиби: Элдор Исабоев, Сирож Ҳамроев, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Равшан Асланов, Фарруҳ Бекмуродов, Абдулазиз Ёқубов, Иброхим Отахонов, Фарход Бекмуродов, Акмал Холматов, Шахбоз Жумабоев, Фирдавс Асадов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Фурқат Хасанбоев, Мақсуд Маҳмудов, Алишер Абдувоҳидов, Собир Ҳамидов, Фарруҳ Мирзаев, Дилмурод Маҳмудов, Бахтиёр Қосимов.
Фикрлар