«Интер» «Бавария» футболчисини қўлга киритмоқчи

Миланнинг «Интер» клуби ўз сафини Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видални ў сафига қўшиб олиш орқали кучайтирмоқчи.

Итальян ОАВда ёзилишича, «нерадзурриллар» Чили терма жамоаси футболчиси учун 45 млн евро беришга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 7 млн евро миқдоридаги маош тайинланади. «Интер» клуби бош мураббийи Лучано Спалетти Видални ўз жамоасида кўришни жуда ҳам истамоқда.

Илгарироқ, «Бавария» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Видалнинг бошқа жамоа сафига ўтишига йўл қўймаган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!