«Нефтчи» кейинги йилги мавсум учун тайёргарликни бошлади
Ads

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси кейинги йилги мавсум учун тайёргарликни бошлади.

Клуб матбуот хизматининг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, «Нефтчи» жамоаси тўлиқ таркиб билан Қиргулидаги ўқув-машғулот базасида кейинги мавсум учун тайёргарлик олиб бормоқда.

Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров Россия сафарида бўлганлиги сабабли, мавсум олди тайёргарлик жараёнига жамоа ёрдамчи мураббийи Муроджон Исмоилов бошчилик қилмоқда.

Бош мураббий хорижий сафардан қайтгач, жамоанинг келажакдаги режалари, келаси йилги жамоа таркиби ҳамда легионерлар масалалари юзасидан якуний қарорлар қабул қилинади.