Ана холос! Остон Ўрунов жамоасидан ҳам коронавирус чиқди(ми)?

Россиянинг “Р-Спорт” агентлиги “Уфа” футболчиларининг бирида коронавирус аниқланганлиги, бироқ футболчининг номи сир тутилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби матбуот хизмати раҳбари Сергей Тиртишний вазиятга баҳо берди.

- Куни кеча биз тест топширдик. Агар кимдадир вирус аниқланганида албатта бизни хабардор қилишарди. Ҳозир ўйинга одатий ҳолда тайёрланяпмиз, - деди матбуот хизмати раҳбари.

“Уфа” жамоаси 21 июнь куни 23-тур учрашувини ўз майдонида “Тамбов” футболчиларига қарши ўтказади.

“Уфа”нинг тўрт футболчиси Бундеслигада ўйнашга тайёр. Улар орасида Ўрунов борми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)