Борна Чорич энди Рожер Федерер билан ўйнайди
Ads

Хорватиялик теннисчи Борна Чорич Дубай шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг чорак финалига чиқди.

Мазкур чемпионатнинг иккинчи даврасида Борна грузиялик Николоз Басилашвилини 4:6, 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг ярим финалига чиқиш учун Чорич швейцариялик Рожер Федерерга қарши ўйин ўтказади.