Бугун Денис Истомин
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган "St. Petersburg Open" турнирининг жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлаган эди.
 
Денис бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да ўтиши кутилаётган яккилк баҳсларининг илк даврасидаги учрашувини қозоғистонлик Михаил Кукушкин қарши ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин жуфтлик баҳсларида россиялик Михаил Елгин билан тандем ҳосил қилиб иштирок этмоқда. Улар мусобақанинг чорак финалида германиялик Андреа Бегеманн ва Ян-Леннард Штруфф, ёки чилилик Хулиё Перальта ва аргентиналик Орасио Себальосга қарши кортга чиқади.