Буюклар тўқнашуви: Месси Роналдуни яна бир бор
Ads
 
Футбол мутахассислари Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида қайд этилган турли статистик маълумотларни ўрганиб чиқмоқда. Бу гал мутахассислар энг кўп аниқ ва ноаниқ зарба берган футболчиларни аниқлади.
 
Шундай қилиб, "Барселона" етакчиси Лионель Месси ушбу турнирда энг кўп аниқ зарба берган экан. Унинг 13 та зарбаси дарвоза сари мўлжалга аниқ борган. Мўлжални аниқ оладиган футболчилардан Анхель Ди Мария, Эдинсон Кавани ва Карим Бензема 11 тадан аниқ зарба йўллаган. 
 
Зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетган футболчилар орасида "Реал" етакчиси Криштиану Роналду пешқадамлик қилмоқда. Унинг 14 та зарбаси мўлжалга тўғри бормаган. Кейинги ўринларда 11 марта мўлжалдан адашган Роберт Левандовки, ва ўнтадан ноаниқ зарба берган Эдинсон Кавани, Гарет Бэйл ва Деле Алли қайд этилган. Месси эса бор-йўғи етти марта нишонни ноаниқ олган.
 
Европа чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари баҳсида ҳам рақиблар дарвозасини ўн марта нишонга олган Лионель Месси пешқадамлик қилмоқда.
 

Минбар

Барча блоглар