“Челси” қишда янги ҳимоячи олади

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳимоячиси Симон Кьяер фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Лондоннинг “Челси” клуби қишки тарнсфер вақтида 27 ёшли даниялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Кьяернинг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Маълумот учун, Кьяер ушбу мавсумда Туркия суперлигасида 13та учрашувда майдонга ташган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!