Эжени Бушар
Ads

Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) мусобақалар тақвимидан жой олган “Тошкент опен – 2018” халқаро турнири 24-29 сентябрь кунлари ўтказилади.

Мусобақада Ўзбекистон, Буюк Британия, Болгария, Россия, Руминия, Словакия, Канадан, Испания, Италия, Хорватия, Швейцария, Япония, Греция, Туркия ва Украина давлатларидан келган теннисчи қизлар яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этиши кутилмоқда. 

Эътиборлиси бу йилги мусобақада  мамлакатимиз шарафини Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Оқгул Омонмуродова, Арина Фольц ва Камола Умарова, Ирода Тўлаганова яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилиши эътироф этилмоқда. Шунингдек, мазкур турнирда канадалик истеъдодли теннисчи Эжени Бушар ҳам иштирок этиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги "Тошкент опен" мусобақаси йигирманчисидир