Факт! «Қизилқум» 10 йилдан буён Қаршида ғалаба қозона олмайди

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 38 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39. қаршиликла

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, қаршиликлар “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 18 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида қаршиликлар ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Шу йилнинг 13 июл кунида Қаршида ўтган ўзаро учрашувда, жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган. Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 19-учрашуви сифатида тарихга киради.

Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2018 йил. “Насаф” - “Қизилқум” 0:0

2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0

2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0

2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 3:1

2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0

“Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябр куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 1 октябр душанба куни Спутник қўрғонидаги «Насаф» ёшлари  қароргоҳида бўлиб ўтади ва соат 16:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!