International Champions Cup.
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида  International Champions Cup (Халқаро Чемпионлар кубоги) турниридан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Роберт Левандовски мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Алекс Ивоби эса учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Пенальтилар сериясида эса “тўпчилар” 3:2 ҳисобида устун келишди ва ғалаба қозонишди. Қуйида учрашувнинг қисқача видеошарҳи билан танишиб олишингиз мумкин: