International Champions Cup.

Бундан бир неча дақиқалар аввал АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги "Энержи Стэдиум"да International Champions Cup тижорий турниридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашувда Жозе Моуриньо шогирдларининг қўли баланд келди. Даслтаб Ромелу Лукаку 37- дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. 

Қуйида ушбу баҳсда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: