Каролин Возняцки 18 ёшли қизга ютқазиб қўйди
Ads

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Оклендда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида ўз иштирокини якунланди.

Каролин мазкру босқичда 18 ёшли канадалик Бьянка Андреескага кутилмаганда ҳар иккала сетда бир хил 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа зафар қучган Бьянка "ASB Classiс" турнирининг чорак финалида американлик Винус Уильямсга қарши ўйин ўтказади.