Кристина Плишкова Парижга шошмоқда?

Чехиялик теннисчи Кристина Плишкова Нюрнберг шаҳрида давом этаётган мусобақанинг чорак финал босқичидан ўта олмади.

Кристина мазкур мусобақанинг 1/4 финалида швециялик Йоханна Ларссонга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда Йоханна рақибини 5:7, 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Ларссон "Nürnberger Versicherungs Cup" мусобақасининг ярим финалида чехиялик Катержина Синякова ҳамда венгриялик Фанни Столлар учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)