Лотар Маттеус
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби афсоналаридан бири ҳисобланган Лотар Маттеус Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич немис грандини янада кучайтиришига ишонмоқда.

“Агар “Бавария”га Роббен ёки Рибери каби футболчиларнинг ўрнига муносиб номзод излашга тўғри келса, у ҳолда “Боруссия”дан Пулишични олиб келиши керак. У эндигина 19 ёшда бўлишига қарамай, юқори савияли футбол намойиш этмоқда. У ўз кучига бўлган ишончи ва тезлиги билан олдига қўйилган юқори мақсадларга эриша олади”, - дейди Маттеус Goal интернет нашрига берган интервьюсида.