“Насаф”да бугун катта байрам

 

Бугун “Насаф” ПФКда болаллар учун катта байрам. 1 июнь – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан футбол байрами ташкил этилади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 

Турли ёшдаги болалар иштирокида футбол учрашувлари ўтказилади. Футбол байрамини ташкил этишдан асосий мақсад – болалар учун яхши кайфият улашиш билан бирга улар орасидан футбол мактаби учун иқтидорлар танлаб олиш.

Байрам тадбирлари эрталаб 8:00дан бошланди. Футбол байрами иштирокчиларига бепул ичимликлар ва ширинликлар тарқатилади.

Байрамга келган болалар учун “Марказий” стадионга ҳамда футбол мактабига саёҳатлар ҳам уюштирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!