Перес ўз орзуси йўлида Роналду ва Бэйлни сотишга тайёр
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ўзининг бош мақсадига, орзусига айланган ПСЖ форварди Неймарни сотиб олиш учун Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлни сотиб юборишга тайёр.

“Неймар – Переснинг орзуси. Агар Роналду ва Бэйлнинг трансферидан Неймар учун етарли пул оладиган бўлса, уларни албатта сотиб юборади. Агар Неймарни сотиб олишга имкон пайдо бўлса, у буни албатта қилади”, - дейди Sky Sports мухбири Гильема Балаге.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпул”га (3:1) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ финалидан сўнг Роналду ҳам, Бэйл ҳам ёзда жамоадан кетишларини айтган эди.