Петра Квитова Сиднейда Арина Соболенкони ҳафа қилди

Австралиянинг Сидней шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича ўтаётган халқаро турнирда биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унда чехиялик Петра Квитова ва беларуслик Арина Соболенко ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Петра 6:1, 7:5 ҳисобида рақиби устидан зафар қучди.

Энди Квитова "Sydney International" мусобақасининг чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда тайванлик Се Су-Вейга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!