Полин Парментье финалда ўйнайди

Канадада Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан ўтказилаётган "Coupe Banque Nationale" турнирида финалчилар номи аниқланди.

Ушбу мусобақанинг сўнгги ярим финал учрашувида франциялик Полин Парментье ва британиялик Хизер Уотсон ўзаро рақобатлашди. Полин мазкур ўйинда рақибини 5:7, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди

Энди турнирнинг финал баҳси Полин Парментье ва америкалик  Жессик Пегул ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!