Расман! Матье Вальбуэна “Фенербахче” футболчисига айланди (Фото)
Ads

 

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэна фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Уни Туркия клуби ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда Туркия нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик хавбекни “Фенербахче” сотиб олди. Томонлар ўзаро икки йиллик шартномани имзолашди.

Маълумот ўрнида, Матье Вальбуэна якунланган мавсум “Лион” сафида 30 ўйинда 8 та гол уришга эришди.