"Реал" Обамеянгнинг илтимосига қарамай "Боруссия"нинг бошқа ҳужумчисини олади

 
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг "Реал"дан ўзини жамоа таклиф қилишни бир неча маротаба сўраган бўлса-да, мадридликлар Германиянинг ушбу жамоасининг бошқа ҳужумчиси - Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
 
19 ёшли франциялик ҳужумчи жррий мавсумда Бундеслигида 12 учрашувда майдонга тушиб, чта гол урди ва бешта голли пас узатди. Дембеленинг "Боруссия" билан шартномаси 2021 йилгача давом этади.
 
"Реал" шунингдек, "Боруссия"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглга ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ "Боруссия" бош мураббийи Томас Тухель шогирдининг ҳали "Реал"да ўйнашга тўлиқ тайёр эмаслигини таъкидлади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!