Рожер Федерер
Ads

Швейцариялик Рожер Федерер Дубай шаҳрида теннис бўйича ўтказилган чемпионатнинг бош совринини қўлга киритди.

Рожер мусобақанинг финал баҳсида грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда бой тажрибага эга бўлган Рожер рақибини ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида енгди.

Шу тариқа "Dubai Duty Free Tennis Championships" бош соврига эга чиққан Федерер, ташкилотчилар томонидан 565,635 АҚШ доллари пул мукофоти ва  500 рейтинг очкосини қўлга киритди.