“Севилья” устози Роналдунинг муаммосини ошкор қилди

 

Испаниянинг “Севилья” жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” етакчиси Лионель Месси ўртасидаги рақобат борасида тўхталиб ўтди.

“Роналду шубҳасиз буюк футболчи. У рақиб жарима майдонида намойиш қиладиан ўйинлари одамни ҳайратда қолдиради. Лекин унинг муаммоси бор. Криштиану фаолиятининг чўққиси футбол тарихидаги энг кучли футболчи – Месси билан бир вақтга тўғри келиб қолди”, – деди аргентиналик мутахассис.

“Месси билан ишлаш менинг орзуим. Бир кун келиб Аргентина терма жамоасини бошқаришни истайман, аммо бу ҳозирча амалга ошмаган”, – дея қўшимча қилди Сампаоли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!