“Uzbek Tigers” жамоаси энди “Caciques Venesuela”ни қабул қилади
Ads

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичининг тўртинчи турида “Uzbek Tigers” жамоаси сафар “Colombia Heroicos”га 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди боксчиларимиз мусобақанинг 5-6-турларини Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Унда С1 ва С2 гуруҳ боксчилари иштирок этади. Бу жанглар 6-7 апрел кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳозирда “Uzbek Tigers” 4 та жанг ўтказиб, сафарда “Cuba Domadores” (5:0) имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида реванш олди (4:1) ва “Colombia Heroicos” жамоасини (4:1) ҳам ҳудди шу ҳисобда мағлубиятга учратди. Бироқ "ўзбек йўлбораслари" Колумбияда ўтган ўйинда 3:2 ҳисобида енгилдилар.

Sports.uz