Ясмина бош совринга етишолмади
Ads
 

Ҳиндистонда қизлар ўртасида ташкил этилган халқаро теннис турнирининг жуфтлик беллашувларида ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова мезбонлар вакиласи Махак Жаин билан бирга финалда ўйнади.

Иккинчи рақамда сараланган ушбу дуэт финал учрашувида таиландлик Мананчая Савангкаев ва Хитой Тайпейи теннисчиси Куан Йи Либилан рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган баҳсда Ясмина ва Махак рақибларига 4:6, 6:2, 4:10 ҳисобида ютқазди. Ҳамюртимиз гарчи бош совринни қўлга киритолмаган бўлса-да, рейтинг балларига эга бўлди.

SPORTS.uz