Зиёйиддин Тоҳиров бугун рингга кўтарилади
Ads

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Зимний" стадионида бокс бу́йича "Губернатор кубоги" мусобақаси ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Мазкур мусобақа доирасида Россия бокс федерацияси бугун профессионал бокс кечасини ўтказади. Унда ҳамюртимиз Зиёйиддин Тоҳиров (4-1-0) мезбон спортчи Владимир Шишкинга (8-0-0) қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жангда ёш боксчимизга ва эртага бўлиб ўтадиган "Губернатор кубоги" финал босқичида беллашадиган спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Sports.uz

Минбар

Барча блоглар