1:1! Жўрабек Каримов кучли рақибга қарши ўйинда ирода кўрсатди

Илк тўқнашувда Денис Истомин Даниэль Эвансга  6:7, 6:4 6:0 4:6 5:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг Жўрабек Каримов ва Кэмэрон Норрилар ўзаро ҳисоб-китоб қилишди.

3 соат 45 дақиқа давом этган учрашувда ATP рейтингида 70-ўринда бораётган британиялик ракетка устаси 20 ёшли теннисчимизга 6:0, 7:5, 6:7, 2:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Каримов дастлабки икки сетни бой бериб, учинчи сетда ҳам бир неча марта матч болларни бартараф этишга эришди ва ирода намойиш этиб, кучли рақиби устидан ғалабага эришди. Буюк Британия - Ўзбекистон 1:1!

Бугун эса жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.