121 йилда келган ягона имконият бой берилди
“Фрайбург” Европа лигаси финалида “Астон Вилла”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, тарихий совринни қўлга киритиш имкониятини бой берди.
“Фрайбург” клуби ўзининг 121 йиллик тарихидаги илк йирик соврин учун курашаётган эди. Халқаро миқёсда бу жамоа ҳеч қачон юқори натижа қайд этмаган.
Германия ички мусобақаларида эса, “Фрайбург”фақат бир марта – 2022 йили мамлакат кубоги финалида қатнашиб, пенальтилар сериясида “Лейпциг”га имкониятини бой берган.
Адолат юзасидан эътироф этиш керакки, Истанбул шағри мезбонлик қилган Европа лигаси финалида “Астон Вилла” анча устун ўйин намойиш қилди ва имкониятлардан самарали фойдаланди.
“Фрайбург” айрим вазиятларда яхши ҳаракат қилган бўлса-да, ҳужумда самарадорлик етишмади. Ҳимоядаги хатолар эса жамоага қимматга тушди.
Шунга қарамасдан, “Фрайбург” учун ушбу мавсум тарихий мавсумлардан бири сифатида эсда қолади. Жамоа Европа саҳнасида кучли рақобат кўрсатиб, финалгача етиб келишга муваффақ бўлди.

Фикрлар