13 ёшли футболчи уруш қурбони бўлди

Озарбайжон футбол ассоциацияси ФИФА ва УЕФАга мурожаат қилиб, 13 ёшли футболчи Шаҳриёр Гурбанов отишма оқибатида қурбон бўлганини маълум қилди.

Истеъдодли футболчи УГИМ клубининг болалар  жамоасида ўйнарди. Нафталан шаҳридаги отишмалар оқибати ёш футболчи ҳаётдан кўз юмди.

Айни пайтда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бир неча кундан бери Тоғли Қорабоғ можароси авж олиб бормоқда. Можаролашаётган томонлар бир бирига уруш очган ва икки кундан бери жанговар ҳаракатлар тингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!