17 ёшли футболчи Европанинг энг қудратли клубини ҳайратга солди

Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, “кўҳна қитъа”нинг энг қудратли жамоаси эканини исботлаб қўйган “Бавария” раҳбарияти 17 ёшли футболчи Жамол Мусиаланинг ўйинидан ҳайратга тушди.

- Ҳасан Салиҳамижич” футболчи билан илк профессионал шартнома имзолаш бўйича иш бошлади. Биз бу ёш ярим ҳимоячининг ўйинидан ҳайратландик. У “Лейпциг” жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйин тақдирини бизнинг фойдамизга ҳал қилди. Жамол жуда истеъдодли ўйинчи ва яна ўсишда давом этади, - деди “Бавария” бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Жамол Мусиала жорий мавсумда “Бавария” таркибида 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!