17 ёшли футболчи нобуд бўлди

“Лас-Пальмас” клуби футболчиси Хорхе Санчес Вака бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга қараганда, 17 яшар футболчи дўсти билан Орельяна каналида чўкиб кетган.

- Бу клубимиз тарихидаги энг оғир кунлардан бири, таърифлашга тил ожиз. Хорхенинг яқинлари ва дўстларига сабр тилаб, ҳамдардлигимизни билдирамиз, - дейилади клуб баёнотида.

“Лас-Пальмас” Испания чемпионатининг Сегундасида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!