2:0 ҳисобида олдинда бораётган

Бугун Суперлиганинг 1-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Қаршидаги ўйин драматик руҳда кечди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган “аждарлар” ўйин якунига қадар ўз дарвозаларидан 3 та гол ўтказиб юборишди ва тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. Шу куни “Пахтакор”га ғалаба келтирган голларга Сардор Рашидов (72'), Акмал Мозговой (80' автогол) ва Иброҳимҳалил Йўлдошев (87') муаллифлик қилди. “Насаф”нинг икки голини Шохмалик Комилов (35') ва Шокир Йўлдошев (61') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар