2:0 ҳисобида олдинда бораётган

Бугун Суперлиганинг 3-турига старт берилди. Жумладан, чемпионат дебютанти ҳисобланган “Турон” ўз майдонида мамлакатнинг энг номдор жамоаларидан бири – “Локомотив”ни қабул қилди.

Яйпандаги беллашув голларга ва муросасиз курашларга бой бўлди. Дастлаб, “Турон” Деян Боньевич (4') ва Владислав Касминин (11') томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса, ўйин якунига қадар Жавоҳир Сидиқов (16') ва Темурхўжа Абдухолиқов (67') гол уриб “Локомотив”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар