200 миллион евро Мбаппенинг фикрини ўзгартирди

  • 07 May 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе тез орада парижликлар билан шартномасини янгилайди, деб хабар бермоқда Le Parisien нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби хўжайинлари 23 ёшли ҳужумчига йилига 50 миллион евро маош ваъда қилган ва икки йиллик шартнома берган. Бундан ташқари, Мбаппе ушбу келишувни имзолаши билан 100 миллион евро бонус олади.

Килиан Парижда қолиб, икки йил ичида 200 миллион евро ишлаб олишни маъқул кўргани айтилмоқда. Кейин бошқа таклифлар, хусусан, “Реал” вариантини ҳам кўриб чиқиш мумкин бўлади.

Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 43  маротаба майдонга тушиб, 35 та гол ва 19 та ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади.

Comments

You must be logged in to commet!