2016 йили чемпионатда 4-ўринни эгаллаган "Бухоро"нинг ўша пайтдаги директори яна жамоага қайтди
"Бухоро" клубига янги бош директор тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бугун клубда йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Ўткир Жумаев, Бухоро футбол ассоцияция биринчи вице-президенти Бобир Қодиров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Мирзаев, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Баҳодир Шарипов сўзга чиқиб, янги раҳбарнинг кейинги фаолиятига ривож тилашди.
Жамоанинг янги бош директори этиб футбол соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган Aлишер Рустамов тайинланди.
Маълумот ўрнида, Aлишер Ҳикматович 2016 йил "Бухоро" футбол клуби директори (ўша мавсум жамоа 4-ўринни эгаллаган) вазифасида фаолият юритган, 2019 йил "Сурхон" футбол клуби бош директори ўринбосари лавозимида, хозирга қадар эса "Пахтакор" жамоаси маркетинг бўлимида фаолият олиб борган.
Фикрлар