2018-19-йилги Чемпионлар Лигаси соврини кимга насиб қилади?
Ads

“The Chaaaaaampiiioooonnnnnssss!!”

Сиз ушбу мусиқани эшитганингизда Чемпионлар Лигаси ниҳоят қайтганини ҳис қиласиз. Европанинг клублар ўртасидаги биринчи турнири янги мавсумни бошлашга шай турибди. Сайёрамизнинг энг яхши футболчилари катта кумуш совринни ўз уйига олиб кетиш учун курашга киришади.

“Реал Мадрид” қаторасига тўртинчи бор ушбу совринга эга чиқадими? Ўтган асрнинг 50- йилларида эришган натижасини такрорлай оладими? Ёки Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га кўчиб ўтиши кучлар мувозанатига таъсир қиладими? Ёки икки йил олдин Мбаппе қилган ишни бошқа ёш юлдузча бажарадими?

Squawka нашри Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига оид муҳим саволларга ўз таҳлиллари билан жавоб қидириб кўрди.

Чемпионлар Лигаси бош совринини ким ютади?

“Барселона” (7 овоз): “Бу йил ўйлашимча Чемпионлар Лигасини вақти келди.” – деди Лео Месси ёзда берган интервьюсида. Дунёнинг энг зўри аниқ мақсадни қўйган. Боз устига Коутиньо ва Усмон Дембеле Месси, Бускетс, Алба ва бошқаларга муносиб тарзда ўз ёрдамларини бериши кутилмоқда. “Барса” совринни яна ютиш учун оловли кучга эга. – Муҳаммад Батт, бош муҳаррир

“Ювентус” (5 овоз): “Ювентус” Чемпионлар Лигасининг сўнгги тўрт мавсумидан бери фақат кучли тўртликка ўрнашиб келмоқда. Финалдаги мағлубиятлар, муваффақиятли клубларга қарши омадсиз иштирок туфайли уларни бир бош тепага олиб чиқадиган етакчига эҳтиёж сезаётганди. Энди УЕФА Криштиану Лигаси Туринга келди! – Жейк Энтуистл, муҳаррир ёрдамчиси

“Манчестер Сити” (4 овоз): Гвардиола ва унинг жамоасини ўтган мавсумда “Ливерпуль” томонидан чиқариб юборилгани ичини “тирнаб келаётган” бўлса ажабмас. Пеп ютқазишни ёқтирмайди, Чемпионлар Лигасини эса 2011-йилдан бери юта олмай келмоқда. Қитъадаги сўнгги муваффақиятига ҳам узоқ вақт тўлди. “Манчестер Сити” буни бу сафар осонликча бажариш учун етарлича кучли таркибга эга. – Крис Смит, журналист

“Мавсум кашфиётлари” ким бўлиши мумкин?

“Боруссия Дортмунд” (уч овоз): Дортмундликлар клубни ва футболчиларни олдинга етаклай оладиган тажрибали Люсьен Фаврни олиб келди. “Боруссия Д” гуруҳ босқичида кам муаммоларга дуч келиши аниқ. Улардан бу босқичда ҳар қандай қаҳрамонликни кутишимиз мумкин. – Динь Смит, муҳаррир

“Лион” (3 овоз):  Ушбу ёзда Набил Фекирни ўзида ушлаб қолиш “Лион” учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлди. У билан бир қаторда Мемфис Депай, Бертран Траоре ва янги вакил Мусса Дембеле “Лион” жамоасининг кучини орттиргани аниқ. Улар ўтган мавсумни Европа Лигасида ўтказиб, сафарда урилган голлар ҳисобига Москванинг “ЦСКА” клубига ютқазган эди.

“Манчестер Юнайтед” (3 овоз): Мухлислик қилсангиз ёки қилмасангиз ҳам Жозе Моуриньо жамоасини ҳисобдан чиқариб ташлай олмайсиз. Лукаку янги мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун ҳужум чизиғида етакчилик қилишга тўлиқ шай турибди. – Томас Руни, журналист

Энг омадсиз клуб қайси бири бўлади?

“Тоттенхем” (4 овоз): уларнинг “ўлим гуруҳи”га тушиб қолгани ва ёзда клубни кучайтириш учун бирорта трансфер қилинмагани ўз сўзини айтиши мумкин. Шу сабабли “Уайт Харт Лейн” эгалари нуфузли турнирнинг ушбу мавсумида омадсизликка учраш учун асосий даъвогарлардан. – Ведран Остойич, журналист

“Бавария” (3 овоз): Нико Ковачнинг ёши ўтган таркиби 2010-йилдан бери биринчи марта мусобақани чорак финалдан олдин тугатиши мумкин. Ушбу ҳолат “Бавария”нинг ўсишини маълум муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин. – Сэм Лонг, журналист

“Наполи” (3 овоз): “Наполи” ушбу мавсумда А Серияда голларни осонлик билан ўтказиб юбормоқда. Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида “Ливерпуль”, “ПСЖ” ва “Црвена Звезда” билан бирга жой олган неаполликлар учун мавсум қаттиқ кечиши аниқ. Ҳатто уларнинг бошида Чемпионлар Лигаси бўйича “эксперт”и Карло Анчелотти турган бўлса ҳам. – Жеймс Ричардс, журналист

“Манчестер Юнайтед” (уч овоз): “Манчестер Юнайтед” иқтидорларга тўла таркиби бор аммо уларнинг гуруҳида икки гранд жамоалар борлиги сабаб паст натижа қайд этиши мумкин. Ушбу вазиятда сўнгги гап албатта мураббийда бўлади. Бироқ Моуриньо билан муаммолар сабаб жамоа ўйини пасайиб кетиши мумкин. – Муҳаммад Батт, бош муҳаррир

“Интер” (2 овоз): ёзда бир қатор муҳим трансферларни амалга оширганига қарамай, Миланнинг “Интер” таркиби шаклланиши узоқ вақт талаб қилади. Айниқса, уларнинг гуруҳдаги рақибларини эътиборга олсак, осон бўлмаслиги аниқ. – Том Грин, ижтимоий тармоқлар бўйича мутахассис