2019 йил охирига қадар профессионал бокс оламида қандай муҳим жанглар бор? (Анонс)

Якунланиб бораётган 2019 йилда профессионал бокс оламида жуда кўп мухим жанглар бўлиб ўтди. Бу борада яхши хабардорсиз. Янги йил кириб келишига ҳам деярли бир ярим ой вақт қолди. Ушбу вақт мобайнида профи рингда яна бир қатор ажойиб тўқнашувларни кузатишимиз мумкин. Қуйида ушбу жуфтликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

23 ноябрь
АҚШ, Лас-Вегас,
MGM Гранд.

Деонтей Уайлдер (44-0-1) – Луис Ортиз (31-1-0)

Мазкур жанг супер оғир вазн тоифасида бўлиб ўтишини кўпчилик бокс ихлосмандлари яхши билишса керак. Ўртада WBC камари қўйилган. Маълумки, ушбу титул Деонтей Уайлдерга тегишли. Яна бир аҳамиятга молик жиҳати ушбу қарама-қаршилик реванш жанги ҳисобланади. Уларнинг ўзаро биринчи жанги 2018 йил 3 мартда бўлиб ўтганди. Унда Уайлдер кубалик Ортисни техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

o750_400_optim_m_0039860b8f1d4502fa81743dfb0f9b09

7 декабрь

Саудия Арабистони , Ар-Риёд.

Энди Руис (33-1-0) -Энтони Жошуа (22-1-0)

Бу тўқнашув ҳам супер оғир вазн тоифасида бўлиши барчага маълум. Қолаверса, реванш жанги эканлигидан ҳам хабарингиз бор. Маълумки, ўртага  IBF, WBO, WBA камарлари тикилган. Биринчи жанг жорий йилнинг биринчи июнида АҚШда бўлиб ўтганди. Машҳур “Madison Square Garden” аренасида мексикалик бақалоқ гўёки енгилмас дея эътироф этилган Энтони Жошуани тавбасига таянтириб қўйганди. Хуллас, 7 декабрь куни Руис аввалги жанг тасодиф эмаслигини исботлашга Жошуа эса бунинг аксини кўрсатишга ҳаракат қилади.

621f8dda526e776112b27a95e58b1c815cf3d4a683d93517586331

14 декабрь

Латвия, Рига.

Майрис Бриедис(26-1-0) – Юниэль Дортикос(24-1-0)

Оғир вазн (-90 кг) тоифасида бўлиб ўтадиган ушбу жанг, камарларни бирлаштирувчи мақомида бўлади. Яъни латвиялик боксчи WBO камари, Дортикос эса IBF нинг амалдаги эгаси ҳисобланади. Мазкур жанг ғолиби ўз-ўзидан аёнки, икки йўналиш чемпионига айланади.

briedis_dorticosss

14 декабрь

АҚШ, Лас-Вегас, Madison Square Garden”

Ричард Комми (29-2-0) – Теофимо Лопес (14-0-0)

Ҳар икки боксчи енгил вазн (-61 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказади. Тўқнашув IBF камари учун бўлиб ўтади. Ушбу титулнинг амалдаги эгаси Ричард Комми ҳисобланади.

273337

14 декабрь

АҚШ,  Нью-Йорк, Мэдисон-сквер-гарден.

Теренс Кроуфорд (36-0-0) – Эгидиюс Каваляускас (21-0-0)

Мазкур жанг ярим ўрта вазн (-66 кг) тоифасида бўлиб ўтади. Ҳар иккиси профи рингда мағлубият билмаган. Ушбу тўқнашув WBO камари учун бўлиб ўтади. Аёнки, даъвогар литвалик Каваляускас ҳисобланади. Теренс эса ўзининг чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

hqdefault_5