2021 йилга бориб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кўпаяди

ФИФА кенгаши аъзоси Алексей Сорокин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаси форматига бир қатор ўзгартишлар киритилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Кенгаш клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўрнига Жаҳон лигасини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2021 йилдан бошлаб ёзда ўтказилиши мумкин. Унда иштирокчи жамоаларнинг ҳам сони кўпайтирилади. Ушбу лойиҳа аллақачон тасдиқланди”, - дейди Сорокин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!