2021 йилги ЕЧЛ финали катта эҳтимол билан Санкт-Петербургда ўтказилади
Ads

УЕФАнинг ижрочи директори Мартин Каллен Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена" стадионининг 2021 йилга Чемпионлар лигаси финалини қабул қилиш борасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

Таъкидлаш керакки, ушбу финал учрашувини ўтказиш учун шунингдек Мюнхендаги "Альянц Арена" стадиони ҳам даъвогарлик қилмоқда.

“Петербургда ғолиб чиқиш учун ажойиб имконият бор. Чиройли шаҳар, жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилган янги арена ва ажойиб ташкилотчилик. Рақиб – Мюнхен. У ерда ҳам ажойиб стадион бор, гарчи Питердагичалик янги бўлмасада. Ҳар иккала аризалар ҳам жудаям кучли ва финал мезбонлиги улардан қай бирига насиб этишини билиш ҳам жудаям қизиқ бўлади”, - дейди Каллен.

Маълумот учун, 2021 йилги ЕЧЛ финалига мезбонлик қиладиган шаҳар номи жорий йилнинг сентябрида маълум бўлади.