21 декабрдаги класикода
Ads

Аввал хабар берганимиздек, 2017/18 йилги Испания Ла Лигасининг эълон қилинган тақвимига кўра чемпионатдан ўрин олган дастлабки эл-класико 21 декабрь куни Мадридда бўлиб ўтадиган бўлди.

Бу айнан “Реал”нинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан қайтган пайтга тўғри келади. Таъкидлаш керакки, агар “қироллик клуби” ушбу баҳсга мусобақада ғолиб сифатида ташриф буюрса, у ҳолда “Барселона” футболчилари ашаддий рақиблари учун чемпионлик йўлакчасини ташкил этиб беришлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳолат сўнгги бор 2008 йилда содир бўлган эди.