21 январь куни Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташланади

Иорданиянинг Амман шаҳрида 21 январь куни аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қуръа ташлаш маросими Амман шаҳридаги Grand Hyatt Amman меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Фақатгина Покистон терма жамоаси дисквалификация сабабли турнирда иштирок этмайди.  Иордания мезбон сифатида саралашдан ўтмайди.  Демак, жами 45 мамлакат терма жамоаси мусобақанинг финал босқичига йўл олиш учун кураш олиб боради.

Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи 2017 йилнинг 3–11 апрель кунлари  Иорданияда ўтказилади. Энг кучли 8 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Осиё Кубогининг финал босқичи 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари Иорданияда бўлиб ўтади. Унда 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боради.  Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга чиқади ҳамда аёллар ўртасида 2019 йили Францияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!