222 млн евро олган
Ads

Неймар “ПСЖ”га ўтганидан сўнг, Неймарнинг собиқ жамоаси “Сантос” “Барселона”га молиявий талаблар ёзилган расмий хат юборган эди. “Сантос” ўз тарбияланувчиси учун трансфер суммасининг 5 %(тахминан 8,9 млн евро) ва шериклик келишуви бузилгани учун 4,5 млн евро талаб этмоқда.

Унга кўра, Неймар “Барселона”га ўтганида, шартномада таркибида Неймари бўлган “Барселона” “Сантос”га қарши икки ўртоқлик ўйини ўтказади дейилган эди. Ушбу ўйинларнинг бири 2013 йилдаёқ ўтказилган. Бироқ иккинчи ўйин ўтказилмаган ва шунинг учун Бразилия клуби 4,5 млн  евро талаб этмоқда.

“Барселона”дагилар эса Неймар тўғридан-тўғри трансфер эмас, эркин агент мақомида кетганлигини иддао қилишмоқда. Улар 8,9 млн еврони учинчи  томон(Неймар назарда тутилмоқда)тўлаши лозимлигини айтиб ўтишди.

4,5 млн  евро борасидаги ишда эса каталониялик ҳуқуқшунослар шуғилланмоқда.