23 июнь - Халқаро Олимпия кунига бағишланди (фото)
Ads


  Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан югуриш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. 18 та ёш тоифаларига бўлинган  2200 нафарга яқин 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортсеварлар марафонда иштирок этди.
  Югуриш мусобақаларининг ғолиблари жорий йилнинг 23 июнь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этади.