24 ёшли футболчи финалдаги хатоси сабаб, фаолиятини якунламоқчи (видео)

Аргентинанинг "Ланус" клуби ҳимоячиси Хосе Гомес 24 ёшида футболчилик фаолиятини якунламоқчи. У бундай қарорга Либертадорес кубоги финалида йўл қўйган хатосидан сўнг келган.

Жавоб ўйинда Гомес хатоликка йўл қўйди ва рақиблар ҳисобни очишди. Ўйиндан сўнг у фаолиятини якунлаш кераклигини айтиб ўтди.

"Мен футболдан кетиш борасида ўйлаяпман. Менга ҳозир жуда оғир бўлмоқда. Мен бундай хато қилмаслигим керак эди. Хато қилишга ҳаққим йўқ эди.

Жуда ҳам ёмон оқшом бўлди. "Ланус" мухлисларидан узр сўрайман. Улар чемпионликка лойиқ эдилар", - деб айтиб ўтди Гомес.

Унинг йўл қўйган хатосини эса қуйида томоша қилишингиз мумкин.