3 октябрь куни
Ads

Хабарингиз бор, 3 октябрь куни Суперлига 25-туридан ўрин олган ўйинлар ўтказилади. Кун доирасидан турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилад. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ушбу баҳсга Намангандан кўплаб мухлислар ташриф буюради. "Миллий" стадионини наманганлик ишқибозлар "Навбаҳор" атрибутикалари, байроқ, шарф ва қизил кепкалар билан қизил рангга буркашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви 3 октябрь куни соат 20:00да бошланади.